
Бухоронинг сўнгги амири Амир Олимхоннинг отаси Абдулаҳадхон қабри бир неча марта очилгани маълум бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: Akhbor.com
Қайд этилишича, Навоий вилоятининг Кармана шаҳридаги «Қосим Шайх» мажмуасида дафн этилган амир Абдулаҳадхон қабртоши бир неча марта янгиланган ва ҳозирга қадар икки марта очилган.
«Қабр 1943-44 йилларда ва 1984 йилда очилгани бизга маълум. Бунга сабаб унинг ўғли Амир Олимхоннинг афсонавий бойликлари — олиб кета олинмаган арава-арава тиллалар шу ерга кўмилган бўлиши тахмин қилиниб, очилган. Ҳеч қандай бойлик топилмаган, бироқ жасадга зарар етказилган», — деган Навоий вилояти тарих ва маданият музей ходими Лола Саидова.
Шунингдек, ўз даврида Бухоро амирлигини бошқарган бу инсон учун нега бу макон охирги манзил бўлди, деган саволга «Чунки Абдулаҳадхон Карманада туғилган, Бухорони ҳам шу ердан туриб бошқарган», деб жавоб берган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.