08:14 / 06.10.2019
3 339

Саида Мирзиёева: матбуот котиблари ОАВ ва жамоатчилик сўровларига зудлик билан муносабат билдириши лозим

Саида Мирзиёева: матбуот котиблари ОАВ ва жамоатчилик сўровларига зудлик билан муносабат билдириши лозим
Фото: Facebook /Saida Mirziyoyeva
4 октябрь куни Президент Админстрация ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги катта мажлислар залида вазирликлар, қўмиталар, ҳокимликлар ва бошқа йирик давлат ташкилотларининг матбуот котиблари – ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбар маслаҳатчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда қатнашган агентлик директори ўринбосари Саида Мирзиёева йиғилиш натижаларига кўра ўзининг расмий саҳифасида қуйидаги постни қолдирди:

“Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни самарали ёритиш учун нималар қилиш керак? Президентимизнинг 27 июнда қабул қилинган ҳамда Ўзбекистон матбуот хизматлари учун маълум маънода тарихий аҳамиятга эга бўлган қарорининг ижроси қандай? Бугунги даврда давлат органлари ахборот хизматлари олдида қандай устувор вазифалар турибди?

Фото: Facebook /Saida Mirziyoyeva
Шу ва бошқа долзарб масалаларни бугун Агентлигимизда бўлиб ўтган давлат органлари матбуот хизматлари раҳбарлари билан учрашувда муҳокама қилдик. Иштирокчилар тезкор ва холисона ахборотнинг энг биринчи манбасига айланиши, ОАВ ва жамоатчилик сўровларига зудлик билан муносабат билдириши лозимлигини якдил эътироф этди. Шунингдек, матбуот хизматларининг мамлакатимиз ахборот хавфсизлиги ва барқарор тараққиётини таъминлашдаги ўрни хусусида сўз юритилди.

Фото: Facebook /Saida Mirziyoyeva
Умид қиламанки, матбуот хизматлари ходимлари контентни фаол шакллантириб, ОАВ ва жамоатчилик, қолаверса, ҳамкасблари билан янада яқин ҳамкорлик қилиб, зиммасига юклатилган ғоятда муҳим вазифани самарали бажаришга интиладилар” – дея сўзларига якун ясаган Саида Мирзиёева.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саида Мирзиёева: матбуот котиблари ОАВ ва жамоатчилик сўровларига зудлик билан муносабат билдириши лозим