19:43 / 06.10.2019
8 980

Тошкент бозорларида «Қизил китоб»га киритилган қушлар сотилмоқда

Тошкент бозорларида «Қизил китоб»га киритилган қушлар сотилмоқда
Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган қушлар Тошкент бозорларида бемалол сотилмоқда. Хусусан, пойтахтнинг Янгиобод ва Чорсу бозорларида ноёб қушлар савдоси кузатилган. Бу ҳақда табиатни ҳимоя қилишга қаратилган каналда маълумот бериб ўтилди.

«Аксарият сотувчилар қушларни умумий ном билан «сайроқи» деб аташади. Экологик партия ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси қуш ва жониворлар сотиладиган бозорларни жиддий назоратга олиши, йўқолиб бораётган флора ва фауна намоёндаларининг сотилишига чек қўйиши, сотувчиларни жазога тортиши лозим», — дейилади хабарда.

Ана шундай қушлардан бири қорабош саъва Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган. Қушчанинг вазни атиги 20 грамм, қанотларини ейганда 23 см.гача боради. Хаттоки тутқунликда ҳам тинмай сайрайди. Агарда яхши боқилса 15-20 йил яшайди.

Қорабош саъва сайраганда овоз оҳанги 20 маротаба ўзгаради. Унинг ана шу чиройли сайраши қушчаларни оммавий равишда тутилиб, қора бозорда сотилишига олиб келди.

Ҳозирда сони жуда камайиб кетган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент бозорларида «Қизил китоб»га киритилган қушлар сотилмоқда