18:04 / 07.10.2019
3 848

Ноқонуний иш келтирар ташвиш

Ноқонуний иш келтирар ташвиш
Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Яккабоғ тумандаги Уйғур қишлоғида яшовчи фуқаро Н.Норқобилов ўзининг яшаш уйининг ёрдамчи хўжалик хонасида яширин равишда қўлбола усулда тайёрланган зиғир дони ва чигит хом-ашёсини қайта ишлайдиган цех ташкил қилиб, чигит хом-ашёсидан ёғ ҳамда кунжара маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан ноқонуний равишда шуғулланиб келганлиги аниқланиб, А.Норқобиловнинг яшаш уйидан 2 дона қўлбола усулда ясалган жувоз ускунаси, 1 дона кунжара майдалаш ускунаси, 27 литр ўсимлик ёғи, 154 кг. чигит ва 13 кг. кунжара маҳсулоти ҳолислар ва мутахассислар иштирокида тегишли тартибда ашёвий далил тариқасида процессуал расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текшириш давомида, фуқаро А.Норқобилов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорини 120-банди талабларига зид равишда, яшаш хонадонида қўлбола усулда ясалган 2 дона жувоз ускунаси учун 2018 йил 19 апрелдан 2019 йилнинг 19 август кунига қадар ҳеч қандай ҳужжатларсиз, электр ҳисоблагичдан олдин тармоққа яширин йўллар билан тўғридан тўғри уланиб олиб, 487 кун давомида 81816 кВт. соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида Яккабоғ туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига 24 млн. 135 минг 720 сўм миқдорида моддий зарар етказганлиги аниқланган.

Бюронинг Яккабоғ туман бўлими томонидан 30.08.2019 йилда А.Норқобиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 185-2-моддаси 2-қисми ва 186-2-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 381-2-моддаси тартибида терговга тегишлилик масаласини ҳал қилиш учун жиноят иши Яккабоғ туман прокурорига юборилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ноқонуний иш келтирар ташвиш