11:42 / 08.10.2019
2 635

Юнусободда Opel автомобили ёниб кетди

Юнусободда Opel автомобили ёниб кетди
Фото: ФВВ ЁХББ
2019 йилнинг 7 октябрь куни соат 12:46 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, “Матонат” маҳалласи, А.Қодирий кўчаси 38-А-уй рўпарасида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Ю.В. бошқарувидаги “ОPEL” русумли автомобилида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВбилан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида воқеа жойига иккита ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар кўрсатилган манзилга уч дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Фото: ФВВ ЁХББ
Ёнғин оқибатида фуқаро Ю.В.га тегишли бўлган “ОPEL” русумли автомобилнинг мотор ва салон қисми ёниб зарарланган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юнусободда Opel автомобили ёниб кетди