
Гиёҳвандлик воситаларини юртимизга ноқонуний олиб кириш шунингдек, улар билан ноқонуний муомалада бўлиш қатъий тақиқланган ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Бироқ бу каби конунбузилиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган Ҳ.О. исмли шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада, мазкур фуқарога тегишли ҳамён ичидан рангсиз целлофанга ўралган соф оғирлиги 1,5 грамм “гашиш” гиёхвандлик моддаси топилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар