
Хитойлик уч нафар сайёҳ Самарқанддан Шахрисабзга бориб келиш учун такси ҳайдовчисига келишилган 250 000 сўм ўрнига билмасдан 2 500 000 сўм тўлаб юборишди, деб хабар қилмоқда STV телеканали.
Ҳайдовчи эса, пулнинг ортиқчасини меҳмонларга қайтариш ўрнига, лом-мим демай кетиб қолган. Кейинроқ туристлар нима бўлганини англаб етишган ва Регистон майдонида хизматда бўлган туристик полицияга мурожаат қилишган.
Туристларда мазкур таксининг давлат рақами акс этган фотосурат бўлгани сабабли ЙПХ ходимлари бир зумда ушбу такси ҳайдовчисини топишга муваффақ бўлишган. Шундан сўнг мазкур "виждонли” ҳайдовчи меҳмонларга пулнинг ортиқчасини қайтариб беришга мажбур бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар