23:27 / 08.10.2019
3 093

Самарқанд шаҳрида трансформатор ёниб кетди (видео)

Самарқанд шаҳрида трансформатор ёниб кетди (видео)
Самарқанд шаҳрининг Р.Узоқова кўчасидаги «Аҳиллик» маҳалласида жойлашган 55-уй ёнида 4 октябрь куни тарансформатор ёниб кетди. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, ёнғин ҳақида соат 15:19 да хабар келиб тушган.

Воқеа жойига битта ёнғин ўчириш бўлинмаси йўналтирилган. Бўлинма чақирилган манзилга 3 дақиқада етиб борган вақтида яшаш уйи олдида жойлашган «ТП-250 18-20» русумдаги трансформатор очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган.
Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 15:26 да қуршаб олиниб, соат 15:40 да тўлиқ бартараф этилган.

Фото: Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати
Натижада ёнғин жойи олдидаги яшаш уйининг 150 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.
Ёнғинга трансформаторнинг қизиб кетиши сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд шаҳрида трансформатор ёниб кетди (видео)