13:16 / 09.10.2019
2 533

Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта Озарбойжонга сафар қилади

Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта Озарбойжонга сафар қилади
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Жорий йилнинг 8 октябрь куни инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов раҳбарлигида кенгаш мажлиси бўлиб ўтди. Унда вазирликлар, ташкилотлар, тижорат банклари раҳбарлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида инвестициялар соҳасига масъул бўлган раҳбарлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Озарбойжондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ш.Файзиев иштирок этди.

Мажлисда жорий йилнинг 14-15 октябрь кунлари Озарбойжон Республикасида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VII саммитида иштирок этиш бўйича олий даражадаги ташрифга тайёргарлик масаласи муҳокама этилди.

Мажлис иштирокчилари томонидан Ўзбекистон ва Озарбойжоннинг инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлигини кенгайтириш имкониятлари ўрганиб чиқилди. Батафсил таҳлил жараёнида озарбойжонлик шериклар билан янги истиқболли йўналишларни қамраб олган ҳолда ўзаро ҳамкорлик майдонини кенгайтириш учун улкан салоҳият мавжудлиги аниқланди ва амалга ошириладиган қатор лойиҳалар ишлаб чиқилди. Икки давлат иқтисодиётининг бир-бирини тўлдириши ва озарбойжонлик салоҳиятли шерикларнинг катта қизиқиши инвестиция ва савдо- иқтисодий соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратиши таъкидланди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Жараённи фаоллаштириш учун вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари раҳбарларининг инвесторлар ва шартнома шериклари билан ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш ва ҳамкорликнинг янги имкониятларини муҳокама қилиш мақсадида Озарбойжонга ташрифини ташкил этиш бўйича таклиф илгари сурилди ва қўллаб-қувватланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта Озарбойжонга сафар қилади