
Наманган вилояти ИИБ ЙХХБ ЙПХ инспектори А.Р.га қўлга тушди. У автомашинасини суғурта полисисиз бошқариб кетаётган Р.С.ни «ушлаб», унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган. Инспектор келишилган пулни (икки юз етмиш минг сўм) бевосита ўзи эмас, фуқаро А. О. орқали олаётган пайтда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ушланади.
Мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ инспектори А.Р.га нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 1-қисми (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.