19:05 / 11.10.2019
3 732

Халқаро қизлар кунига бағишланиб “Қизлар овози” I Республика Форуми ўтказилди

Халқаро қизлар кунига бағишланиб “Қизлар овози” I Республика Форуми ўтказилди
Маълумки, БМТ томонидан 11 октябрь “Халқаро қизлар куни” сифатида белгиланган. Етти йилдан буён бу кун мамлакатимизда ҳам муносиб нишонланади. Ушбу кунга бағишланиб, “Ёшлар пресс-клуби”да “Қизлар овози” I Республика Форуми ўтказилди.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи томонидан ташкил этилган форумда спикерлар томонидан “Ёш хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг муаммоларини ечишда партиянинг роли”, “Ёш хотин-қизларни лавозимда ўстиришнинг хориж тажрибаси”, “Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда хотин-қизлар фаолиятини ёритишнинг муҳим хусусиятлари” каби мавзуларда тақдимотлар ўтказилди.

Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 50 фоизини, яъни 29 фоизини 14 ёшгача, 28 фоизини 15-30 ёшлилар, 21 фоизини 31-45 ёшлилар, 15 фоизини 46-60 ёшлилар, 7 фоизини 60 ёшдан катта хотин-қизлар ташкил этади. Табиийки, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланади.

Тадбирда иштирокчи хотин-қизлар томонидан бир қатор таклифлар берилди.
- Чекка-чекка қишлоқларда аёлларимиз, ўзимнинг синфдошларим ҳам кунлик ишга чиқишади, яъни мардикорлик қилишади, мен ана шундай хотин қизларимиз учун шароит яратилса ўринли ҳолат бўларди, деб ўйлайман. Тонги соат олтидан кечки соат 20.00га қадар ишлаётган бу аёллар, қизлар ўз оиласига қай даражада вақт ажратади, қай даражада фарзанд тарбиялаша олади, улар 30 ёшга кирганда қанақа ҳолатда бўлади. Бу жиддий эътибор қаратиш керак бўлган масала деб ҳисоблайман, - дейди Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университети талабаси Шаҳрибону Нурбоева.

Ёш хотин-қизлар соҳасидаги муаммолар бўйича билдирилган таклифлар юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда юқори давлат органларига маълумотномалар тақдим этилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Халқаро қизлар кунига бағишланиб “Қизлар овози” I Республика Форуми ўтказилди