23:20 / 11.10.2019
2 752

МИБнинг сохта ходими қўлга олинди

МИБнинг сохта ходими қўлга олинди
Андижон вилоятининг Бўз туманида 7 октябрь куни ўзини «Мажбурий ижро бюросида ишловчи Ҳусниддин» деб таништирган шахс тумандаги «Тафаккур» маҳалласида яшовчи А.Жумановадан «газ баллон олиб бераман» деб 110 минг сўм, туманнинг Янги ҳаёт қишлоғида яшовчи С.Жумабоева ва унинг қўшнисидан ҳам газ баллон олиб беришга ваъда қилиб, ҳар биридан 110 минг сўмдан пул олиб, ҳозирги кунга қадар газ баллонларни бермаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Бўз туман бўлими ва туман ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида МИБнинг сохта ходимининг шахси аниқланиб, у қўлга олинди. Ушбу шахс илгари ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан 2 марта судлангани аниқланган.

Ҳозирда Бўз тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБнинг сохта ходими қўлга олинди