
Фарғонада қалбаки пул тайёрлаган ва уни ўтказиш билан шуғулланган шахс аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарғона шаҳар, Меҳрибонлик маҳалласида яшовчи фуқаро Мансур В. (1998 й.т., ишсиз) "Epson Stylus Photo PX600" русумли рангли принтер ёрдамида 50.000 сўм купюрадаги жами 2.150.000 сўм қийматдаги қалбаки пуллар тайёрлаб, уларни ўтказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 11 октябрь куни Мансур В.га нисбатан ЖКнинг 176-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар