07:40 / 13.10.2019
3 642

Учқудуқда 5-қаватдаги балконда 8 ёшли бола осилиб қолди (видео)

Учқудуқда 5-қаватдаги балконда 8 ёшли бола осилиб қолди (видео)
Учқудуқда 5-қават балконида осилиб қолган 8 ёшли болани Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари қутқарди. Бу ҳақда Навоий вилояти ФВБ хабар берди.

Маълум бўлишича, Учқудуқ туманидаги 6-Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмига 9 октябрь куни соат 18:28 да фуқаро А.А. қўнғироқ қилиб, тумандаги «Чўл-гули» кўчасидаги кўп қақватли уйнинг 5-қаватидаги балконда 8 ёшли бола осилиб қолгани ҳақида хабар берган. Соат 18:31да воқеа жойига 1та автоэкипаж етиб боради.

Қутқарувчилар махсус сурилма нарвонни 3 қаватга ўрнатиб, 4 ва 5 қаватга ишғол қилиш нарвонини қўйишади. Шундан сўнг нарвонда бўлим бошлиғи В.Ш.Юлдашев кўтарилиб, болани балкон деразасидан уйига олиб кириб, ота-онасига топширган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Учқудуқда 5-қаватдаги балконда 8 ёшли бола осилиб қолди (видео)