Марказий банк ходимларига қатор тақиқлар жорий қилинди

  • 13 октябрь 2019, 11:30
  • 1 259
  • Жамият
  • Марказий банк ходимларига қатор тақиқлар жорий қилинди
    «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда сенаторлар томонидан маъқулланди.
    Қонунга янги модда қўшилган бўлиб, унга асосан Марказий банк ходимларига қуйидагилар ман этилади:

    – ҳақ тўланадиган бирор-бир бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиш, бундан илмий ва педагогик фаолият билан шуғулланиш мустасно;
    – банклар, хўжалик бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг кузатув кенгашлари таркибига кириш;
    – ўз хизмат мажбуриятларини бажариши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган банк сирини ташкил этувчи ахборотни ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши чекланган бошқа ахборотни учинчи шахслар манфаатларини кўзлаб ошкор этиш ёки ундан фойдаланиш.

    Манфаатлар тўқнашуви ва коррупциянинг олдини олишга қаратилган бу ўзгариш, маълум бўлишича, Беларусь тажрибасидан келиб чиққан ҳолда киритилган.

    Шу билан бирга, эндиликда Марказий банк ходимларини тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан кредит ташкилотларининг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг, кредит бюроларининг, банклар томонидан аутсорсингга топширилган хизматлар ва операцияларни амалга оширувчи шахсларнинг, шунингдек консолидациялашган тарзда назорат қилиниши лозим бўлган шахсларнинг молия-хўжалик фаолияти текширувларини ўтказиш учун жалб этишга йўл қўйилмайди.

    Қонуннинг янги таҳририга асосан, Марказий банк бошқаруви таркиби 11 кишидан 9 кишига камайтирилмоқда, улардан 2 нафари мустақил аъзо бўлиши белгиланмоқда. Яъни МБ бошқаруви таркибига МБ раиси, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, шунингдек бошқарувнинг икки нафар мустақил аъзоси киради.

    Мустақил аъзолар МБ раисининг тақдимномасига кўра Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши томонидан тасдиқланади.
    11 октябрь куни Сенатда маъқулланган қонун президент имзолаб, расман эълон қилинганидан сўнг кучга киради.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Марказий банк ходимларига қатор тақиқлар жорий қилинди