14:34 / 14.10.2019
2 516

Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонга келиши ва кетиши тартибида ўзгариш юз берди

Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонга келиши ва кетиши тартибида ўзгариш юз берди
Фото: Рамиз Бахтияров
Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий инвесторлар учун инвестиция визаси жорий этилганлиги ҳамда улар ва уларнинг оила аъзоларининг республика ҳудудида бўлиши учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибида белгилаб қўйилишича, инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокида корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритган хорижий фуқароларга кўп марталик уч йиллик инвестиция визаси (инвестиция визаси) берилади ва унинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтирилади.

Бунда инвесторнинг оила аъзоларига (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари) инвестиция визаси амал қилиш муддатига мос равишда меҳмон визаси республикадан чиқмасдан туриб узайтириш ҳуқуқи билан расмийлаштирилади.

Шунингдек, инвестиция визаси ноэлектрон шаклда берилган ишбилармонлик кириш визаси, меҳмон визаси ва ватандошлар учун кириш визаси бўйича Ўзбекистон Республикасига келган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ҳудудий органлари томонидан берилади ва узайтирилади.

Хорижий фуқаро Ўзбекистон Республикасига инвестиция визаси билан келган тақдирда уни узайтириш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.

Хорижий фуқаро инвестиция визасини олиш ва узайтириш учун вақтинча яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ҳудудий бўлинмаларига хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонасидан илтимосномани, шунингдек, киритилган инвестициялар тўғрисидаги тегишли маълумотномалардан бирини илова қилиб ва миллий паспортни кўрсатиб белгиланган шаклдаги анкета билан мурожаат қилади.

Маълумотнома:
“Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” давлат корхонаси томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади.

Инвестиция визасини олган хорижий фуқаро расмийлаштирилган визани инвестиция визаси амал қилишининг қолган муддати учун фуқаролиги бўлмаган шахснинг янги (алмаштиришда) миллий паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига ёпиштириш учун вақтинча яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишга ҳақлидир.

Қайд этилишича, инвестиция визаси берилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҳисобни ва тегишли реестрни юритиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига ва “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” давлат корхонасига хар ойда тегишли маълумотларни юборади.

Иштирокчилар улушлари ўзгарганлиги билан боғлиқ устав ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” давлат корхонаси кейинчалик инвестиция визасининг амал қилиш муддатини қисқартириш ёки бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш учун уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига маълумот юборади.

Хорижда бўлган хорижий фуқароларга инвестиция визасини расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Хорижда бўлган хорижий фуқароларга инвестиция визасини расмийлаштириш учун илтимос қилувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонасидан илтимосномани, таклиф қилаётган шахс паспорти нусхасини, шунингдек, киритилган инвестициялар тўғрисидаги тегишли маълумотномалардан бирини илова қилиб белгиланган намунадаги анкета билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилади.

Маълумотнома:
“Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” давлат корхонаси томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади.

Инвестиция визаси Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари томонидан миллий паспорт илова қилинган ҳолда белгиланган шаклдаги виза анкетасини тўлдиришда ёхуд келганидан кейин - халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида берилади.

Ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси бўлмаган давлатлардан келган шахсга илтимосномани расмийлаштирувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона инвестиция визасини келганидан кейин халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмийлаштириш масаласини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари билан олдиндан ишлаб чиқади.

Инвестиция визасини олган хорижий фуқаро расмийлаштирилган визани инвестиция визаси амал қилишининг қолган муддати учун фуқаролиги бўлмаган шахснинг янги (алмаштирилганда) миллий паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига ёпиштириш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасасига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишга ҳақлидир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонга келиши ва кетиши тартибида ўзгариш юз берди

Жамият янгиликлари