06:00 / 15.10.2019
3 461

Беларусь президенти фарғоналик Қурбон ота Сатторовга ташаккурнома ва медал юборди

Беларусь президенти фарғоналик Қурбон ота Сатторовга ташаккурнома ва медал юборди
Фото: «Халқ сўзи»
Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Қурбон ота Сатторов бу йил 95 ёшни қаршилади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

Асли Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилиб вояга етган навқирон йигит Иккинчи жаҳон уруши йилларида минглаб ўзбекистонликлар қатори қўлига қурол олиб, фашизмга қарши курашди, жангларда олдинги сафларда бўлди. Ғалабага қўшган катта ҳиссаси учун қатор жанговар орден ва медаллар билан тақдирланди.

Эсон-омон оиласи бағрига қайтган Қурбон ота тинчлик даврида Фарғона шаҳрида яшаб, узоқ йиллар давлат органларида сидқидилдан хизмат қилди. Эл-юрт ўртасида катта ҳурмат-эътибор топди.

Яқинда Қурбон ота ҳаётида яна бир қувончли воқеа рўй берди. Унга Беларусь президенти Александр Лукашенко имзоси билан ташаккурнома ҳамда «Беларусь фашист босқинчиларидан озод этилганига 75 йил» юбилей медали келди.

Фото: «Халқ сўзи»
Мазкур миннатдорчилик номаси ва юбилей медалини халоскор жангчига топшириш маросими катта тантанага айланди. Шу куни унинг хонадонига Фарғона шаҳар ҳокимлиги, шаҳар мудофаа ишлари бўлими масъул ходимлари, маҳалла фаоллари, «Темурбеклар мактаби» курсантлари, академик лицей ва ўрта таълим мактаби ўқувчилари келди.

Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари Ф. Абдиллазов Беларусь президенти ташаккурномасини ўқиб берди ва юбилей медалини эл-юрт ардоғидаги инсон кўксига қадаб қўйди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Беларусь президенти фарғоналик Қурбон ота Сатторовга ташаккурнома ва медал юборди