date
views 3 738

Бюджет ҳисобидан автомашина сотиб олган мансабдорларга жиноят иши очилди

Бюджет ҳисобидан автомашина сотиб олган мансабдорларга жиноят иши очилди
Бош прокуратура матбуот хизмати Тошкент вилоятида аниқланган талон-торож ҳолати юзасидан хабар қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, “D.B.S” МЧЖ томонидан Бекобод туманидаги 29-сонли мактабгача таълим муассасасида шартномада кўрсатилган реконструкция ишлари бажарилмаган бўлсада, “Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти филиали томонидан ушбу жамиятга 2,4 млрд. сўм ўтказиб берилиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.

“D.B.S” МЧЖ раҳбари томонидан ўзлаштирилган бюджет маблағлари ҳисобидан “Chevrolet Laccetti” русумли автомашина сотиб олиниб, жиноий фаолиятдан олинган даромадлар легаллаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан “D.B.S” МЧЖ раҳбари Х.Р., “Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Тошкент вилояти филиали мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бюджет ҳисобидан автомашина сотиб олган мансабдорларга жиноят иши очилди
-->