17:49 / 15.10.2019
2 881

Алимент тўлашдан бўйин товлашнинг оқибати

Алимент тўлашдан бўйин товлашнинг оқибати
Мажбурий ижро бюроси Қамаши туман бўлими иш юритувига келиб тушган Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг
19.01.2013 йилдаги суд буйруғига асосан ундирувчи С.Боқиева фойдасига икки нафар фарзандларини моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, қарздор Қ.Панжиев 2019 йил 20 февраль кунидан 2019 йил 20 сентябрь кунига қадар бўлган 7 ойлик давр учун 3 млн. 658 минг сўм миқдоридаги алимент пулларини маъмурий жазога тортилганидан сўнг икки ойдан ортиқ муддат мобайнида алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.

Қамаши шаҳар, “Ойбек” МФЙ, 11-митти туман, 12-уй, 4-ҳонадонда яшовчи қарздор Қ.Панжиев Қамаши туман маъмурий ишлар бўйича судининг 2019 йил 14 январь кунидаги қарорига кўра моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланганидан ўзига тегишли хулоса чиқариб олмасдан маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг ҳам икки ойдан ортиқ муддат мобайнида моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаш жиноятини содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Панжиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент тўлашдан бўйин товлашнинг оқибати