21:37 / 16.10.2019
3 219

Жамғармасини долларда сақлаганлар 3 ойда қарийб 2 марта кўпайтириб олишди

Жамғармасини долларда сақлаганлар 3 ойда қарийб 2 марта кўпайтириб олишди
Ўзбекистонда 2019 йилнинг июль—август ойларида ички ва ташқи омиллар таъсирида хорижий валютага бўлган талабнинг ўсиши кузатилди ва натижада миллий валюта девалвацияси тезлашди, деб хабар берди Марказий банк.

Хусусан, 2019 йил январь—июль ойларида АҚШ долларининг алмашинув курси 4 фоизга (1 долларга 8 336 сўмдан 8 667 сўмгача) ошган ва ўртача ойлик ўсиш суръати 0,6 фоизни ташкил этган бўлса, август ойида валюта курсининг кескин ўсиши (8,2 фоиз) кузатилди. Бироқ, сентябрь ойига келиб, долларнинг алмашинув курси ўзининг аввалги тенденциясига қайтди ва ойлик ўсиш суръати 0,5 фоизгача пасайди.

Фото: Марказий банк
Миллий валюта девалвацияси аҳолининг жамғариш кайфиятига ва фаоллигига ҳам таъсир кўрсатди. Хусусан, Марказий банк томонидан ўтказиладиган ойлик сўров натижалари шуни кўрсатадики, 2019 йилнинг июнь—сентябрь ойларида омонатларини хорижий валютада (шу жумладан, АҚШ долларида) сақлашни афзал кўрувчи сўров иштирокчилари улуши кўпайган.

Бунда жамғармаларини нақд АҚШ долларида сақлашни афзал кўрувчи респондентлар улуши май ойидаги 19 фоиздан август ойида 33 фоизгача, хорижий валютадаги омонатларда сақлашни афзал кўрувчилар улуши эса май ойидаги 17 фоиздан сентябрда 24 фоизгача ошган.

Шу билан бирга, сентябрь ойида валюта курси барқарорлашганидан сўнг жамғармаларини нақд АҚШ долларида сақлашни афзал кўрувчилар улуши 33 фоиздан 29 фоизгача пасайган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жамғармасини долларда сақлаганлар 3 ойда қарийб 2 марта кўпайтириб олишди