
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан тақдим этилган суратларда сиз Қорақалпоғистон Республикаси, Чимбой давлат ўрмон хўжалигида ишлаб чиқарилаётган миллий “қора уй“ (юрта)ни кўриб турибсиз.
Қора уйлар асосан дала ҳовлилар, дам олиш масканлари ва курортларда кенг фойдаланилади. Қора уйлар қиш фаслида иссиқ ва ёз фаслида салқин бўлади. Бошқа жойга кўчириб, қуриш учун жуда ҳам қулай ҳисобланади. Бу уйлар қорақалпоқ элининг тарихдан сақланиб келаётган мероси ҳисобланади.
Қора уйлар саккиз ва олти канатли (кенглик ўлчови м.кв) бўлиб, ўрмон хўжалиги томонидан фақат буюртма асосида тайёрлаб берилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар