11:13 / 17.10.2019
2 955

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси мамлакатларга саёҳат қилишмоқда?

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси мамлакатларга саёҳат қилишмоқда?
Ўзбекистондан хорижга учишнинг энг оммабоп маршрутлар ўнталиги аниқланди. Жорий йил бошидан авиачипталарнинг бронь қилиниши бўйича маълумотлар Aviasales.com туристик излаш тизими таҳлилчилари томонидан ўрганиб чиқилди.

Энг талабгор йўналиш Москва бўлиб, бу ерга Тошкентдан учиш ўртача 2,9 миллион сўмга тушади. Қайд этиш керакки, Россия пойтахти, бошқа омиллар қаторида, Тошкентга энг яқин транспорт хаби бўлиб ҳам хизмат қилади. Ўзбекистонлик сайёҳлар бу ердан Европа сари йўл олишларига имкониятлар кенг.

Ўзбекистондан келаётган меҳмонлар сони бўйича рейтингда иккинчи ўринда, авиачипталар нархи қиммат (ўртача 6 миллион сўм) бўлишига қарамасдан, Сеул шаҳри жой топган.
Бориб-келиш чиптаси 1,9 миллион сўмга тенг Олмаотага бўлган маршрут эса энг арзон йўналишлардан деб топилди.

Айни пайтда, ўзбекистонликлар Санкт-Петербург шаҳрига ҳам тез-тез учаётганлиги аниқланиб, бу ерга чиптани 3,8 миллион сўмга харид қилиш мумкин.
Бошқа оммабоп йўналиш - Босфор кўрфазида жойлашган Истамбул шаҳри. Тошкентдан турк мегаполисига 4,6 миллион сўмга учиш имконияти мавжуд.

Сайёҳлар орасида Қозон ва Дубай шаҳарлари ҳам катта талабга эга. Иккала шаҳарга нархлар тенг бўлиб, авиачипталар 3,6 миллион сўмга олиниши мумкин.
Бошқа қиммат бўлмаган ва шу билан бирга, ўзбекистонлик сайёҳлар орасида машҳур бўлган йўналиш – Нур-Султон шаҳри. Бу ерга учиш ўртача 2,2 миллион сўмга тушади.

Топ-ўнталикнинг сўнгги икки ўрнида Киев ва Пекин жой эгаллаб, чипталар нархи 5 миллион ва мос равишда 6 миллион сўмга тенглиги аниқланди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонликлар энг кўп қайси мамлакатларга саёҳат қилишмоқда?