16:38 / 17.10.2019
2 487

Жорий йилнинг 9 ойи давомида республикамизда қанча жиноят содир этилганлиги маълум қилинди

Жорий йилнинг 9 ойи давомида республикамизда қанча жиноят содир этилганлиги маълум қилинди
Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги, Вазирлик бош бошқарма, бошқарма, ИИВ академияси бошлиқлари ва масъул ходимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, анжуманда сўнгги вақтларда интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ турли хилдаги ахборот материалларни тарқатилиши натижасида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва фуқароларимизда пайдо бўлаётган бир қатор саволларга жавоб беришди.

Шу ўринда яна рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, жорий йилнинг 9 ойи давомида республикамизда жами 25 минг 344 та жиноят содир этилган. Жорий йилда содир этилган жиноятлар аввалги йилга нисатан 8 минг 899 тага камайишига эришилган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ҳам республика автомобиль йўлларида 3 миллион 713 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жорий йилнинг 9 ойи давомида республикамизда қанча жиноят содир этилганлиги маълум қилинди