00:03 / 19.10.2019
5 283

Фарғона вилоятида Damas автомашинаси «Камаз»га бориб урилди (видео)

Фарғона вилоятида Damas автомашинаси «Камаз»га бориб урилди (видео)
Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида «Камаз» юк машинаси ва Damas автомобили иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Воқеа айнан қачон юз бергани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Авария видеоси Telegram’даги каналларда тарқалган.

Кузатув камераларига тушган видеода Damas қувиб ўтиш қоидасини қўпол равишда бузиб, йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб боргани ва манёврни тугатишга улгурмай, олдидан келаётган «Камаз»га урилганини кўриш мумкин. Тўқнашувдан сўнг юк машинаси Damas’ни бир неча метрга судраб кетган.

«Damas машинаси нотўғри бурилиши туфайли катта юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Damas’да бўлган қизча вафот этган, ҳайдовчи эса реанимацияга олиб кетилган» ,— дейилади Telegram’да қолдирилган хабарларнинг бирида.

Ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан ваколатли органлар расмий ахборот берганича йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғона вилоятида Damas автомашинаси «Камаз»га бориб урилди (видео)