Фото:«Mail.ru»
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти этиб қайта ташкил этилади. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ҳужжат билан, Институтнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:
- меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаларидаги қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштириш, ҳудудларни демографик ва иқтисодий ривожлантириш прогнозларини ўрганиш ва шу асосида аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан илмий таклифлар ишлаб чиқиш;
- ёшлар ва банд бўлмаган аҳолини маъқул кўраётган касб-ҳунарлари, меҳнат соҳасидаги қизиқишларини аниқлаш мақсадида ижтимоий тадқиқотлар олиб бориш;
- меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
- юқори малакали илмий ходимлар, шу жумладан, иқтисодиёт, техника тиббиёт соҳалари бў йича фалсафа (PhD) ва фан докторлари (DSc) илмий даражасига эга бўлган ёш ходимларни ишга жалб қилиш.
Қайд этилишича институтнинг даромадлари солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди.
Шунингдек, институт директори мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт таъминоти шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади