16:49 / 19.10.2019
4 081

Қоидабузар ҳайдовчи машинасининг жарима майдонига олиб кетилишига қаршилик кўрсатди (видео)

Қоидабузар ҳайдовчи машинасининг жарима майдонига олиб кетилишига қаршилик кўрсатди (видео)
Ижтимоий тармоқларда Андижонда ҳайдовчининг ўз машинасини ЙПХ ходимларидан ҳимоя қилаётгани акс этган видео тарқалди. ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, видеодаги ҳолатлар Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганилди.

Маълум бўлишича, воқеа 11 октябрь, жума куни соат 13:10 ларда Андижон вилояти Асака туманида содир бўлган. ЙПХ инспектори туманнинг I.Бухорий кўчасида ҳаракатланиб келган Nexia-3 ҳайдовчисини йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, белгиланмаган жойдан қайрилиб ҳаракатлангани учун тўхтатган.

Инспектор тегишли ҳужжатларини сўраганида ҳайдовчи ҳужжатларни тақдим қилишдан бош тортиб, ЙПХ инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмаган. Бу вазиятда ЙПХ инспектори ҳайдовчига ҳужжатларни тақдим этмаса, автомобиль вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига олиб борилиши ҳақида тушунтирган. Аммо ҳайдовчи автомобиль эшикларини қулфлаб олган.

Шундан сўнг ҳодиса жойига эвакуатор чақиртирилган. Эвакуатор келгандан кейинги ҳолат ҳайдовчига тегишли фуқаро томонидан тасвирга олиниб, ижтимоий тармоққа жойлаштирилган ва тасвирга олиш жараёнида ҳайдовчи ЙПХ инспекторларига мавжуд ҳужжатларини тақдим қилган.

Ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда ЙПХ инспектори томонидан 2019 йил 25 август куни расмийлаштирилган, вақтинчалик рухсатноманинг амал қилиш муддати ўтиб кетганлиги аниқланган.

Ушбу қоидабузарлик юзасидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси ҳайдовчи иштирокида вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига олиб борилган.

Баённома бўйича маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарор кўриб чиқилиб, ҳайдовчига нисбатан 223 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган ва 14 октябрь куни жарима давлат фойдасига тўлов қилингандан сўнг автомобилни жарима майдонидан олиб чиқилишига рухсат берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қоидабузар ҳайдовчи машинасининг жарима майдонига олиб кетилишига қаршилик кўрсатди (видео)