21:18 / 20.10.2019
4 045

Tashkent City кўчаларига қандай номлар берилиши маълум бўлди

Tashkent City кўчаларига қандай номлар берилиши маълум бўлди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Тошкент шаҳар ҳокимининг «Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги янги кўчаларга ном бериш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ундан маълум бўлишича, пойтахт ҳокимлиги 15 октябрь куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига Tashkent City ҳудудидаги олтита янги, номсиз кўчаларга ном бериш бўйича таклиф киритган. Ҳокимлик таклифига кўра, кўчаларга қуйидагича ном бериш кўзда тутилган:

1-номсиз янги кўча — Янги Тошкент кўчаси;
2-номсиз янги кўча — Янги Тошкент тор кўчаси;
3-номсиз янги кўча — Ўқчи кўчаси;
4-номсиз янги кўча — Заргар кўчаси;
5-номсиз янги кўча — Хадра кўчаси;
6-номсиз янги кўча — Хадра тор кўчаси.
Порталда эълон қилинган ҳокими қарори лойиҳаси бўйича муҳокама 2 ноябрга қадар давом этади. Ушбу қарор матни шу кўринишда қабул қилиниши, ўзгартирилиши ёки рад этилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Tashkent City кўчаларига қандай номлар берилиши маълум бўлди