08:50 / 21.10.2019
3 099

ИИВ Бекободдаги вояга етмаган қизлар ўртасидаги жанжал юзасидан ахборот берди

ИИВ Бекободдаги вояга етмаган қизлар ўртасидаги жанжал юзасидан ахборот берди
Жорий йилнинг 17 октябрь куни “Facebook” интернет ижтимоий тармоғи орқали “Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ихтисослаштирилган санъат мактабининг 4 қиз ва 1 йигит талабаси, бир қизни уриб тан жароҳати етказган” номли хабар тарқалган эди, дея хабар беради ИИВ Ахборот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси маълумот беришича, жорий йилнинг сентябрь ойидан буён ижтимоий тармоқ орқали таниш бўлган Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида жойлашган 11-сонли ихтисослаштирилган саньат мактабининг 2003 йилда туғилган ўқувчи қизлари М.А. ва Д.З. (Рухшона) ўртасида турли келишмовчиликлар бўлиб турган.

Келишмовчиликни бартараф этиш мақсадида, Д.З. танишлари билан М.А.ни мактаб ҳовлисининг ҳоли ҳудудига чақириб, улар гап талашиб қолишади. Натижада улар ўзаро жанжаллашиб кетишади. Д.З. М.А.ни бир-икки маротаба уриб, туртиб юборган вақтида М.А. мувозанатини йўқотиб, бетон қопламага пешонасининг чакка қисми билан йиқилган. Ушбу ҳолатда Д.З.нинг танишлари уларни ажратишган.

Йиқилиб тан жароҳати олган М.А. таниши билан Бекобод шаҳар Марказий шифохонасига борган.

Шундан сўнг, 21 сентябрь куни М.А.нинг дугонаси 2004 йилда туғилган Н.М. уни шифохонага кўргани бориб, М.А.нинг норозилигига қарамасдан ижтимоий тармоқ орқали Д.З. ва унинг таниши “Нозима” исмли қизнинг фотосуратларини “Қидирилмоқда” изоҳи билан тарқатган ҳамда шаҳарнинг жамоат жойлари пештахталарига ёпиштирган.

Ҳолат юзасидан Д.З.нинг ҳатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддасида (“Қасддан баданга енгил шикаст етказиш”) кўрсатилган жиноят аломатлари мавжуд бўлса-да, Д.З. вояга етмаганлиги учун Жиноят кодексининг 17-моддасига мувофиқ Д.З. ҳамда Н.М.нинг оналарига нисбатан, фарзандларини тарбиялаш ва таълим бериш борасидаги мажбуриятини етарли бажармаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисмига асосан, тўпланган ҳужжатлар шаҳар ҳокимлиги қошидаги “Вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси”га юборилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИВ Бекободдаги вояга етмаган қизлар ўртасидаги жанжал юзасидан ахборот берди