12:39 / 21.10.2019
2 539

Амалга оширилиши учун лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатига қўшимча киритилади

Амалга оширилиши учун лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатига қўшимча киритилади
Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига ўзгартиш ва қўшимча киритилади. Тегишли қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги 222-II-сонли Қарори 1-иловаси бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:
- «Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминловчи воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш»;

қуйидаги мазмундаги эллик саккизинчи хатбоши билан тўлдирилади:
«Қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш».

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
- ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради;
- давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди;
- ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Амалга оширилиши учун лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатига қўшимча киритилади