15:30 / 21.10.2019
2 869

Алиментчи ота четга чиқиши учун 41 миллион сўм тўлади

Алиментчи ота четга чиқиши учун 41 миллион сўм тўлади
Мажбурий ижро бюросининг Зарафшон шаҳар бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор А.А.Оразбаевдан ундирувчи М.А.Муратова фойдасига вояга етмаган 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ¼ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати иш юритувчида мавжуд бўлиб, давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишини қўзғатиш тўғрисидаги қарор чиқариб, қарор нусхаси томонларга юборилган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 6 октиябрдаги 808-сонли “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан 41 миллион сўм алимент тўловлари олдиндан тўланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларини чеклаш тўғрисидаги қарор бекор қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алиментчи ота четга чиқиши учун 41 миллион сўм тўлади