“Карат” тушунчаси қачон пайдо бўлган?

  • 21 октябрь 2019, 17:36
  • 1 013
  • Жамият
  • “Карат” тушунчаси қачон пайдо бўлган?
    Инсон ҳар хил усуллар билан бойлик тўплашга ҳаракат қилади, айримлар пулларини кўпайтиришга ҳаракат қилса, айримлар йиллар давомида қийматини йўқотмайдиган тилла ва қимматбаҳо тошларни йиғиш ҳамда кўпайтиришга ҳаракат қилади.

    Тошлар, заргарлик буюмларининг қимматбаҳо эканлигини қандай аниқлаш мумкин?! Мутахассисга берсак, буюмга қараб аниқлаб бера олади, десангиз адашасиз.
    Заргарлик оламида карат деган тушунча мавжуд. Бу ўлчов бирлиги қимматбаҳо тошлар ва марваридларни ўлчаш учун қўлланилади. 1 карат 200 миллиграмга тенг. Тошдаги каратлар қанчалик кўп бўлса, у шунчалик қимматбаҳодир.

    Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, қадим замонларда инсонлар орасида ўлчов ва оғирлик тушунчалари мавжуд бўлмаган. Турли мамлакатлардан келган савдогарлар товар айтбошлашда келишишнинг турли усулларига мурожаат қилган. Яъни, ҳар бир савдогар ўзича иш кўрган. Шу ўринда заргарлар ҳам тошларнинг оғирлигини ўлчаш учун дарахт мевасининг қўзоқларини асос қилиб олганлар. Уларнинг вазни ўртача ва шу билан бирга барқарор эди.

    Ушбу маҳсулотнинг номи аксарият тилларда карат шаклида талаффуз қилинган. Ва шу орқали жуда қадимдан бу тушунча пайдо бўлган. Аммо қимматбаҳо тош сотувчи савдогарлар узоқ вақт давомида савдо пайтида келиша олмаганлар. Сабаби араб карати 223 миллиграмни ташкил қилган бўлса, инглиз карати 205,3 миллиграм, Миср карати эса 195 миллиграмга тенг саналган. Савдогарлар учун ҳақиқий қулайлик 1907 йилга келиб яратилди. Бу пайтда бутун дунёда бир каратнинг 200 миллиграмга тенг эканлиги тан олинган.

    Тушунганингиздек, сиздаги қимматбаҳо тошнинг таркибида қанча карат кўп бўлса, унинг нархи ҳам шунга кўра ошиб бораверади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » “Карат” тушунчаси қачон пайдо бўлган?