00:30 / 22.10.2019
4 032

Қаршида 19 ёшли йигит ютиб юборган игна унинг бўйин умуртқасидан олиб ташланди

Қаршида 19 ёшли йигит ютиб юборган игна унинг бўйин умуртқасидан олиб ташланди
Фото: Қашқадарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси
17 октябрь, пайшанба куни республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали хирургия бўлимига тиш тозалаётган вақтда игна ютиб юборган бемор ётқизилди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, бемор 19 ёшли ғузорлик Озод Норматов бўлган.

Филиалда ушбу операцияни амалга ошириш имконияти йўқлиги сабабли, республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази билан келишув асосида бемор вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази нейрохирургия бўлимига ўтказилган. Унга бўйин умуртқасининг учинчисида, чап ён томонида ёт жисм (игна) борлиги ташхиси қўйилган.

Фото: Қашқадарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Бўлимда ўтказилган консилиумдан сўнг 19 октябрь, шанба куни беморда электро-оптика преобразовател аппарати ёрдамида шифокорлар Соат Темиров ва Сувон Бердиев томонидан жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Мазкур ускуна ёрдамида ҳеч қандай асоратсиз, қон томир ва нерв томирларга зарар бермаган ҳолда игна олиб ташланган.

Фото: Қашқадарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Тўлқин Расуловнинг маълум қилишича, бундай амалиёт вилоятда, хусусан, мазкур тиббиёт марказида ЭОП аппарати ёрдамида биринчи марта муваффақиятли тарзда амалга оширилган.

Айни пайтда бемор ўзини яхши ҳис қилаётгани хабар қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қаршида 19 ёшли йигит ютиб юборган игна унинг бўйин умуртқасидан олиб ташланди