15:30 / 22.10.2019
3 826

“Ёпиқ эшик”ларнинг кирдикорлари очилди

“Ёпиқ эшик”ларнинг кирдикорлари очилди
Тадбиркорларга яратилаётган кенг имконият ва шароитларга қарамасдан уларнинг орасида буни суистеъмол қилаётганлари ҳам учраб турипти.
Мажбурий ижро бюроси Избоскан тумани бўлими ходимларининг назорат тадбирлари давомида дарвозасида доимо қулф осилиб турган объектда тадбиркор У.Қосимов яширин алюмин цехи ташкил этиб, цехда буюмларни ишлаб чиқариш учун табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланаётгани, яъни газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилди, ҳозирда зарар суммасини ҳисоблаш ишлари амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, текширувлар давомида цех таъминотчи корхона билан шартнома тузмасдан катта ҳажмда электр қуввати сарфлайдиган ускуналардан фойдаланаётгани маълум бўлган. Ушбу объект ҳам тармоқдан ажратилгач, тадбиркор тармоққа қайта уланиш учун жаримани тўлашга мажбур бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ёпиқ эшик”ларнинг кирдикорлари очилди