2 812
Парламент: янги қонун лойиҳаси билан тадбиркорлик соҳасидаги «ўлик жон»ларга барҳам берилади
Қонунчилик палатасининг 22 октябрь кунги мажлисида халқ вакиллари «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишда ўзаро баҳсга киришиб кетдилар.
Қонунчилик палатаси сайтига кўра, муҳокама этилаётган қонун лойиҳаси тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тугатиш жараёнларини тартиб ва таомилларини янада соддалаштириш, шаффофлигини оширишга қаратилган.
Мазкур қонун лойиҳасига кўра, тадбиркорлик субъектларини тугатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деб ҳисоблаш учун асос бўладиган муддат тўққиз ойни ташкил этиши белгиланмоқда. Яъни, эндиликда тадбиркорлик субъекти шунча муддат фаолият юритмаса, тугатилиши учун асос яратилмоқда.
Лойиҳа билан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар давлат солиқ хизмати органининг тақдимномасига асосан, рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестридан уч йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилиши белгиланмоқда. Ҳаракатсиз режимига ўтказилган корхоналар фаолияти уч йил давомида тикланмаган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган уларни тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестридан чиқариб юборади. Яъни, тадбиркорлик соҳасида “ўлик жон”ларга барҳам берилади.
Лойиҳа парламент қуйи палатаси томонидан муҳокама этилиб, тегишли қарор қабул қилинди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди