14:43 / 23.10.2019
2 594

Юнусободдаги кафелардан бирида ёнғин юз берди

Юнусободдаги кафелардан бирида ёнғин юз берди
2019 йилнинг 22 октябрь куни соат 10:30 да Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 19-даҳа Т.Зохидов кўчаси 2-уйда жойлашган “Делфир” МЧЖга қарашли умумовқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Хабар асосида воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга 8 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёғин соат 10:43 да бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида шохобчанинг 30 кв.метр майдонда шифт қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғиндан бинонинг 150 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғинни тахминий сабаби очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юнусободдаги кафелардан бирида ёнғин юз берди