09:48 / 24.10.2019
3 189

Валютани назорат қилувчи органларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди

Валютани назорат қилувчи органларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди
Марказий банк, Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасида валютани назорат қилувчи органлардир. Бу ҳақда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририда айтилган.

Валютани назорат қилувчи органлар Ўзбекистон Республикасида резидентлар ва норезидентлар томонидан ўтказиладиган валюта операцияларининг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқлигига тааллуқли қисми бўйича назоратни ўз ваколатлари доирасида амалга ошириши шарт.

Валютани назорат қилувчи органлар ўз ваколатлари доирасида:
- валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига резидентлар ва норезидентлар томонидан риоя этилиши юзасидан текширувларни амалга оширишга;
- резидентлар ва норезидентларнинг валюта операциялари бўйича ҳисоб ва ҳисоботларининг тўлиқлиги ҳамда тўғрилигини текширишни белгиланган тартибда амалга оширишга;
- валюта операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатларни ва ахборотни сўраб олишга;
- валюта операциялари бўйича ҳисоботларни тақдим этиш тартибини белгилашга;
- аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида талабномалар тақдим этишга ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги барча резидентлар ва норезидентлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган бошқа чораларни кўришга ҳақлидир.

Валютани назорат қилувчи органлар фақат ўтказилаётган валюта операциясига бевосита тааллуқли бўлган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиши мумкин.

Валютани назорат қилувчи органлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколатларини амалга ошириш чоғида ўзларига маълум бўлиб қолган тижорат, банк сирини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни сақлаши шарт.

Марказий банк Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан ўтказиладиган валюта операциялари устидан валюта назоратини амалга оширади.

Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга оширувчи резидентлар ва норезидентлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- валютани назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширув материаллари билан танишиш;
- валютани назорат қилувчи органларнинг ҳаракатлари устидан шикоят қилиш;
- валютани назорат қилувчи органлар ва улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрни қопланиши.

Валюта операцияларини амалга оширувчи резидентлар ва норезидентлар:
- валютани назорат қилувчи органларга сўралаётган валюта операцияларини амалга ошириш тўғрисидаги барча ҳужжатларни ва ахборотни тақдим этиши;
- валютани назорат қилувчи органларга текширувлар ўтказиш жараёнида, шунингдек уларнинг натижалари бўйича тушунтиришлар бериши;
- валюта операцияларининг ҳисобини юритиши ва ҳисоботларни тузиши, шунингдек уларнинг сақланишини таъминлаши;
- валютани назорат қилувчи органларнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этишга доир талабларини (кўрсатмаларини, тақдимномаларини) бажариши;
- валютани назорат қилувчи органларни текширувларни амалга ошираётган чоғда уларнинг ўз биноларига киришини, ҳужжатларидан ва автоматлаштирилган маълумотлар базаларидан фойдалана олишини таъминлаши шарт.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Валютани назорат қилувчи органларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди