date
views 3 951

Бош прокуратура шов-шув бўлган Янгийўл ЙҲХБ бошлиғи ўринбосарининг ишини ўрганди

Бош прокуратура шов-шув бўлган Янгийўл ЙҲХБ бошлиғи ўринбосарининг ишини ўрганди
Фото: Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати
Кеча, 22 октябр куни телеграм ижтимоий тармоғининг “Водители Янгиюля” телеграм каналига Янгийўл туман ЙҲХБ бошлиғининг ўринбосарининг “таксист”ларга аталган ҳақоратга тўла аудиофайли жойланди.

Шунингдек, “қўшни маҳалла” телеграм каналида “Янгийўлнинг «замначальник ГАИ»сининг ҳақоратларга тўла аудиоси келиб тушди” сарлавҳаси остида хабар қўйилди. Унда келтирилишича, ўзини Тошкент вилояти Янгийўл тумани ИИБ йўл ҳаракат хавфсизлиги бошлиғининг ўринбосари Усмон деб таништирган одам ҳақорат қилиш бўйича Миришкор тумани ҳокимининг рекордини янгилади. Лавозимдаги бу инсоннинг куракда турмайдиган ҳақоратли мурожаати янгийўллик киракашларга аталган.

Мазкур каналда ички ишлар ходими сўзларининг эшитиш оғир бўлган жойлари белгили тарзда келтирилган.
Шундан сўнг эса бу яшин тезлигида ижтимий тармоқларда тарқалишга улгурди ва кўплаб мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Бугун Бош прокуратура тезкор ўрганилган мазкур ҳолатни тақдим қилди.

Аниқланишича, 2019 йил 22 октябр куни телеграм ижтимоий тармоғидаги “Водители Янгиюля” каналига ўзини Янгийўл туман ЙҲХБ бошлиғининг ўринбосари Усмон деб таништирган шахс 38 секундлик аудиофайлни жойлаштириб, шу гуруҳ иштирокчилари ҳисобланган 1650 нафар такси ҳайдовчилари (киракашлар)ни қўпол тарзда ҳақоратлаб, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан кенг жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабабчи бўлган.

Шундан сўнг “Водители Янгиюля” гуруҳи аъзолари О.Мирзаев ва бошқалар 2019 йил 23 октябр куни туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, Янгийўл туман ЙҲХБ бошлиғининг ўринбосари Усмон исмли шахснинг хатти-ҳаракатларидан норозилигини билдириб, қонуний чора кўришликни сўради.

Мазкур ариза бўйича ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида, мурожаатда кўрсатилган шахс Янгийўл тумани ИИБ ЙХҲБ бошлиғининг ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётган лейтенант Усмон З. эканлиги аниқланиб, ундан ҳолат юзасидан изоҳ сўралганда, у ушбу овозли ёзувлар уники эмаслигини, бошқа бир номаълум шахс ушбу ёзувларни ижтимоий тармоққа жойлаштирганлигини билдирган.

Шунингдек, ушбу овозли ёзув кенг жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлаётганлиги боис ҳамда ҳақиқатга ойдинлик киритиш мақсадида, туман ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари лейтенант Усмон З.га нисбатан идоравий тартибда Тошкент вилоят ИИББга ҳамда ИИБ ЙҲХБга хизмат текшируви тайинланди.

Ҳозирги вақтда Янгийўл туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура шов-шув бўлган Янгийўл ЙҲХБ бошлиғи ўринбосарининг ишини ўрганди