Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманида 24 ёшли йигит шу йилнинг март ойида бошқага турмушга чиққан 21 ёшли собиқ севгилиси ва ўзини пичоқлагани ҳақида хабар берилганди. ЎзАнинг маълум қилишича, ушбу ҳодиса юзасидан суд иши охирига етиб, қотиллик ҳақида расмий маълумот берилди.
Қорақалпоғистон прокуратурасининг «Истиқлол ва қонун» газетасида хабар берилишича, А. Тенелбаев Тошкент шаҳрида қурилиш ишларида юриб, ўзининг гаплашиб юрган қизи С. Қуралбаеванинг бошқа йигитга турмушга чиққанини эшитган.
Дарров у қизга қўнғироқ қилиб, воқеага ойдинлик киритган. У Тошкентдан Нукус шаҳрига С.Қуралбаева ўқиётган олийгоҳга борган. Сўнг ҳар иккиси аввал берилган ваъдасини, яъни «агар турмуш қурмаса, ўз жонига қасд қилиш»га келишган.
Эртаси куни бу ишни амалга оширишга келишган жуфтликлар қабристонга келган. А. Тенелбаев бозордан ўзига пичоқ сотиб олган. Белгиланган жойга келгач, А. Тенелбаев С.Қуралбаеванинг турмуш ўртоғига телефонда «сен қилган хатони тузатмоқчиман, у сенга ҳам, менга ҳам йўқ. Биз бир-биримизни ўлдирмоқчимиз», деб айтган.
Дастлаб А. Тенелбаев қизнинг чап кўкрак қисмига икки марта, бўйин ва қорнига уч марта пичоқ урган. Унинг жони узилаётганини кўриб, у ўзини ҳам пичоқлаган. Аммо воқеа жойига келган тез тиббий ёрдам туфайли А. Тенелбаевнинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Ушбу ҳолат бўйича олиб борилган суд ишида А. Тенелбаевга Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда