20:14 / 24.10.2019
3 380

Ўзбекистонда илк бора FD-2000 русумли ракета синовдан ўтказилади

Ўзбекистонда илк бора FD-2000 русумли ракета синовдан ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари Марказий Осиё геосиёсий муҳитида барқарор ўрин эгаллабгина қолмай, нафақат ҳудудий, балки минтақадаги тинчликни таъминлашга хизмат қиладиган янги имкониятларини синовдан ўтказиб, ўз жанговар қобилиятини такомиллаштириб бормоқда.

Бу нуфузли мавқе, шубҳасиз, давлатимиз раҳбари томонидан мамлакат мудофаа тизимини тобора мустаҳкамлаш, қўшинларни барча зарур бўлган таъминот турлари билан бутлаб бориш сиёсати асосида, энг муҳими ҳарбий хизматчиларнинг дала-ўқув машғулотларидамунтазам олиб бораётган жанговар ўқувлари, аср қурол-аслаҳаларини истифода этиш борасида ўзлаштираётган тажрибалари негизида мукаммал шаклланиб бормоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Навоий вилоятида жойлашган “Кулқудуқ” полигонида олиб борилмоқда. Бу ерда Қашқадарё вилоятида жойлашган Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм шахсий таркибининг жанговар тайёргарлик ўқув режасига кўрақўмондонлик масъул офицерлари раҳбарлигида FD-2000 русумли ҳаво ҳужумига қарши ракетани синовдан ўтказилиши режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, осмонимиз мусаффолигини таъминлашга хизмат қилувчи FD-2000 русумли ракета Ўзбекистонда илк бор синовдан ўтказилади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда илк бора FD-2000 русумли ракета синовдан ўтказилади