10:36 / 25.10.2019
3 354

Шуҳрат Файзиев: «Бутун дунёга шарманда бўлмоқчи эмасмиз»

Шуҳрат Файзиев: «Бутун дунёга шарманда бўлмоқчи эмасмиз»
Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати
2019 йил 24 октябрь куни Адлия вазирлиги томонидан «Тараққиёт стратегияси» марказида қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида «Қонунчиликда янгиликлар» брифинги ва матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда «Тараққиёт стратегияси» маркази, сиёсий партиялар вакиллари, ОАВ вакиллари қатнашди. Анжуман яқинлашиб келаётган сайлов жараёнларининг ҳуқуқий асослари ва ташкилий масалаларда кўрилаётган чора-тадбирларга бағишланди.

Бу йилги сайловларда бўлаётган ўзгаришларга тўхталиб, айниқса, сайлов кузатувчилари масаласига алоҳида урғу берилди. Ташкилотчиларнинг таъкидлашларича, жорий йилдаги сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этувчи 180,000 та кадрларни махсус ўқитилмоқда. Шунингдек яна бир янгилик бу йилги сайловларда кузатувчилар сони 6 тага етади. Бешта кузатувчи сиёсий партия вакиллари бўлса, битта сайловчи фуқороларни ўзини ўзи бошқариш органларидан тайинланади.

Жорий йилдаги сайловларда электрон рўйхатни 1-ноябргача шакллантириш кўзда тутилмоқда.
Бу сафар ҳам сайлов жараёнини кузатиш мақсадида чет давлатлардан мутахассислар таклиф қилинаётгани айтиб ўтилди.

Сайлов жараёнига тўсқинлик қилувчи тўсиқларнинг олдини олиш, сайловчиларга етарли шарт-шароитларни яратиб бериш, имконияти чекланган шахсларни ҳам сайлов жараёнларига фаол тарзда жалб этиш, шаффофликни таъминлаш устувор масалалар эканлиги алоҳида таъкидланди.

Сайловлар ҳақида гапирилар экан Марказий сайлов комиссияси ўқув маркази директори Шуҳрат Файзиев шундай деди: «Биз сайлов жараёнларига қаттиқ тайёрланмоқдамиз. Сайловлар яхши ўтишига жон-жаҳдимизни берамиз, чунки бутун дунёга шарманда бўлмоқчи эмасмиз».

Чет мамлакатларда 53 та сайлов учаскалари ташкил қилингани ҳақида ҳам маълумот берилиб, консуллик рўйхатидан ўтмаган фуқароларимиз ҳам сайловларда иштирок этиши учун шароитлар яратилиши маълум қилинди.

Анжуман журналист ва мутахассисларнинг савол-жавоблари билан якунланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шуҳрат Файзиев: «Бутун дунёга шарманда бўлмоқчи эмасмиз»