Самарқандда икки нафар педагог ходим қотилликка қўл урди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари, адлия маслаҳатчиси Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Унга кўра, 24 октябрь куни Пайариқ тумани Накурт маҳалласида Азиз С. (1983 й.т., ўқитувчи) ва Ҳамид Б. (1984 й.т., ўқитувчи) умумий таниши Умид С. (1984 й.т., ветеренария бўлими ходими) ўртасида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик муштлашувга айланиб кетган. Бунинг натижасида Умид С. вафот этади. Шундан кейин педагоглар марҳумни ўзига тегишли автомашинасига «ўтқазиб» қўйиб, воқеа жойидан яширинишади.
Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани прокуратураси томонидан Азиз С. ва Ҳамид Б.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «п» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди