14:41 / 25.10.2019
3 095

Адвокатура институтини ривожлантириш: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар тажрибаси

Адвокатура  институтини ривожлантириш: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар тажрибаси
Айни дамда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Адвокатлар палатаси томонидан БМТ Тараққиёт дастури, ГИЦ Германия Халқаро Ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлигида ташкиллаштирилган “Адвокатура институтининг ривожланиш концепцияси: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар тажрибаси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Унда адлия вазири Русланбек Давлетов иштирок этмоқда. Вазир ўз кириш сўзида хорижлик экспертларга мамлакатимиздаги адвокатура институтидаги энг сўнгги тенденциялар, адвокатура институтини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, замонавий юридик таълим ҳамда амалиётнинг долзарб масалалари, бу борада халқаро тажрибанинг ўрни ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Давом этаётган халқаро конференция ишида давлат бошқаруви, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, адвокатура институтини ривожлантириш каби мавзуларда халқаро даражадаги мутахассисларнинг маърузалари тингланмоқда. Конференция иши давомида давлат бошқаруви, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, адвокатура институтини ривожлантириш каби мавзуларда халқаро даражадаги мутахассисларнинг маърузалари тингланди ва муҳокама этилди.

Ушбу Конференцияни ўтказишдан мақсад, адвокатура институтидаги энг сўнгги тенденциялар адвокатура институтини ривожлантириш, мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилиш, замонавий юридик таълим ҳамда амалиётнинг долзарб масалалар юзасидан фикр ва халқаро тажриба алмашишдан иборат эди.

Жумладан, экспертдан “Sanctalex” адвокатлик фирмаси раҳбари Бахром Саломовнинг “Ўзбекистонда адвокатура: бугунги куни ва ривожланиш истиқболлари”, Россия Федерациясининг Халқаро Адвокатлар (Ҳамкорлиги) уюшмасининг Х А(Ҳ) У вице президенти Сергей Бородин ҳамда ПРООН эксперти Ольга Шварцнинг “Халқаро стандартлар ва БМТнинг шартномавий органлари ҳамда халқаро ташкилотларнинг адвокатлар мустақиллиги бўйича тавсиялари” мавзусида маърузалар тингланди ва хорижий ҳамкорларимизнинг келажакда адвокатура соҳасида тажриба алмашиш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва ахборот алмашуви ҳамда ўзаро манфаатли бўлган бошқа йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашинмоқда. Конференция ишининг асосий мавзуси ҳамда юридик назария ва амалиётдаги муаммолар юзасидан мутахассисларга саволлар бериб, барча саволларга юриспруденция мутахассислари томонидан жавоблар олишди.
Наргиза Камалова тайёрлади

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Адвокатура институтини ривожлантириш: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар тажрибаси