15:19 / 25.10.2019
2 721

Қарздор чегарадан қайтарилди ва зарар ундирилди

Қарздор чегарадан қайтарилди ва зарар ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Гурлан туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар Яшнаобод туман маъмурий судининг 18.06.2018 йилдаги қарздор Қ.Матёқубовдан “В.Н.Т” хусусий корхонаси фойдасига 8.752.442 сўм етказилган зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздор Қ.Матёқубов ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий муддатда бажармаганлиги сабабли, унга нисбатан 20.08.2018 йилда Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 421-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қарздор Қ.Матяқубовнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиши вақтинча чекланган бўлсада, бироқ у республикадан ташқарига чиқишга уринган, лекин унга қўйилган таъқиқ сабабли, Давлат чегарасини қўриқлаш органлари томонидан асосли равишда қайтарилган.
Шундан кейингина қарздор Қ.Матёқубов мазкур ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорликларини тўлиқ тўлаганлиги сабабли, қонун талабидан келиб чиқиб, унга нисбатан қўйилган чеклов бекор қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздор чегарадан қайтарилди ва зарар ундирилди