date
views 3 252

Спорт ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштиради

Спорт ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштиради
“Спорт юксак маданият, ватанпарварлик туйғуларини
шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади. Бу соҳада
эришилган ютуқлар мамлакатни дунёга танитади, барча
юртдошларга ғурур-ифтихор бағишлайди.”.
Ш.М.Мирзиёев

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бир нечта ғояларни ўз ичига олган бешта муҳим ташаббуснинг тўртинчи йўналиши ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимида кўплаб тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Шу қаторда Ҳарбий-техник институт педагоглари ва курсантлари ўз ташаббуслари остида ёшларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида қамровли ишларни амалга оширмоқдалар.

Куни кеча Миллий гвардия Ҳарбий-техник интитути ташаббуси билан Олмазор тумани умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида спортнинг волейбол ҳамда стол тенниси турлари бўйича Олмазор туман биринчилик мусобақалари ўтказилди. Мазкур мусобақаларда 34 та умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари фаоллик ила қатнашдилар ва бу билан спорт соҳасида ҳам таълим олишда ортда қолмасликларини исботладилар. Чемпионатлар якунига кўра барча ғолиблар ташкилотчилар томонидан медал ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, Ҳарбий-техник институт томонидан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган 8 та умумий ўрта таълим мактаблари (№ 15, 29, 185, 196, 249, 261, 278, 326) ва 1 та имконияти чекланган болалар мактаб-интернати (№102)да фаолияти йўлга қўйилган жиу-житсу бўйича бепул спорт тўгараклари қатнашчилари ўртасида “Жиу-житсу спорт тури бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида туман очиқ чемпионати” бўлиб ўтди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Спорт ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштиради