22:30 / 25.10.2019
3 920

Ўзбекистонга россиялик туристлар оқими ошди

Ўзбекистонга россиялик туристлар оқими ошди
2019 йилда Ўзбекистонга Россиядан келадиган туристлар оқими 26,5 фоизга ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон туризмни ривожлантириш қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ўтган йилнинг тўққиз ойи давомида Ўзбекистонга Россиядан 279 минг турист келган, жорий йилнинг шу даври ичида эса 353 минг турист ташриф буюрган.

Бунда, россиялик туристларнинг 70 фоизи Санкт-Петербург ва Москвадан келган, деб маълум қилди қўмита раисининг маслаҳатчиси Беҳруз Ҳамзаев.
Қўмита экспертларининг фикрича, туристларни маҳаллий ўзига хослик, қадимий шаҳарлар ва мўл-кўл ҳамда арзон мевалар жалб этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонга россиялик туристлар оқими ошди