11:34 / 26.10.2019
4 073

Қашқадарё вилояти раҳбариятининг «тўртлиги» ишдан олинади

Қашқадарё вилояти раҳбариятининг «тўртлиги» ишдан олинади
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Қашқадарё вилояти ҳокими, прокурори, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари ишдан олиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

Ушбу тўртта сектор раҳбарининг ўрнига кимлар тайинланиши ҳақида ҳозирча ишончли маълумот йўқ. Бугун Қашқадарё вилоятида ҳукумат раҳбарлари иштирокида вилоят фаолларининг йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган. Унда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи жиддий танқид остига олиниб, ташкилий масалалар кўрилиши кутилмоқда.

Шунингдек, йиғилишда Қарши шаҳри, Чироқчи ва Миришкор туманларининг амалдаги ҳокимлари масаласи ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Зафар Рўзиев 2013 йил 27 сентябрдан буён Қашқадарё вилоят ҳокими лавозимида ишлаб келмоқда. Ботир Юсупов 2018 йил 16 январдан бери Қашқадарё вилояти прокуроридир. Дилшод Турсунбоев 2016 йил 22 февраль куни Қашқадарё вилояти ИИБнинг бошлиғи этиб тайинланган бўлса, Равшанжон Насимов 2019 йил 12 март куни Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарё вилояти раҳбариятининг «тўртлиги» ишдан олинади