14:25 / 26.10.2019
3 234

Тошкентда мактаб ўқитувчиларининг ойлиги оширилади

Тошкентда мактаб ўқитувчиларининг ойлиги оширилади
Тошкент шаҳридаги ўрта таълим муассасалари ходимларига ойлик устамаларини тўлаш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасида айтилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда бошланғич синфларда ўқувчиларнинг иқтидори ва қобилиятларини янада ривожлантириш, бошланғич таълимнинг сифатини ошириш мақсадида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб инклюзив таълимга жалб қилинган ўқувчилар мавжуд бўлган барча бошланғич синфларга “ассистент ўқитувчи” лавозимини жорий этади ва унинг меҳнатига ҳақ тўлаш олий маълумотли ўқитувчининг базавий тариф ставкасининг 0,75 бараварига тенглаштирилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари базавий тариф ставкаларининг:

- иккинчи тоифали ўқитувчи учун 1,1 баравар;
- биринчи тоифали ўқитувчи учун 1,25 баравар;
- олий тоифали ўқитувчи учун 1,5 баравар миқдорларида қўшимча рағбатлантириш ойлик устамаларини тўлаш тартиби жорий этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда мактаб ўқитувчиларининг ойлиги оширилади