
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри, Чироқчи ва Миришкор туманлари ҳокимлари ишдан олинди.
Аввалроқ, халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтиши хабар берилганди.
Йиғилишда Қарши шаҳри, Чироқчи ва Миришкор туманларининг амалдаги ҳокимлари масаласи кўриб чиқилиб, улар ишдан олинган.
Бундан ташқари, Китоб туман ҳокими ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган.
Эслатиб ўтамиз, Қарши шаҳрида Жамшид Фозилов ҳоким сифатида ишлаб келаётганди. Президент 2018 йил декабрида Қашқадарё вилоятига амалга оширган ташрифи якунида ўтказилган видеоселекторда Қарши шаҳри ҳокими Жамшид Фозиловнинг фаолиятини жиддий танқид қилган, Қарши шаҳри «тўртлиги» жиддий огоҳлантирилганди.

Жамшид Фозилов
Чироқчи туманида эса Рустам Жўрақобилов ҳоким эди. У бу лавозимда 2017 йилнинг 16 мартидан бери ишлаётганди.
Миришкор туманининг эндиликда собиқ ҳокими Равшан Комилов ҳам лавозимига 2017 йилнинг 16 мартида тайинланган. У бундан аввал Чироқчи тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган.

Равшан Комилов
Ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган Китоб тумани собиқ ҳокими Рустам Саъдуллаев 2017 йил апрель ойида бу лавозимни эгаллаганди.
Аввалроқ, Зойир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly96YW1pbi51ei9qYW1peWF0LzYxNTM3LXpveWlyLW1pcnphZXYtcWFzaHFhZGFyZS12aWxveWF0aS1ob2tpbWktdmF6aWZhc2luaS1iYWphcnV2Y2hpLWV0aWItdGF5aW5sYW5kaS5odG1s]хабар қилинганди[/leech]. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар