
Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Хуррам Жўраев ҳамда ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Ражабов ҳам ишдан кетди.

Хуррам Жўраев

Бахтиёр Ражабов
Бу ҳақда халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди.
Х. Жўраев 2016 йилдан бери Қашқадарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари эди. Б. Ражабов эса 2018 йилда Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.
Ўз навбатида, Хуррам Жўраев Чироқчи тумани ҳокими этиб тайинланган. Ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Ражабов Миришкор тумани ҳокими лавозимини эгаллаган.
Сессияда иштирок этган президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов вазифасидан озод этилган вилоят ҳокими ўринбосарларига президент томонидан сўнгги имконият берилганини айтган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар