14:00 / 28.10.2019
2 777

Тошкент марказида сув қувури «портлади» (видео)

Тошкент марказида сув қувури «портлади» (видео)
Фото: Видеолавҳадан скриншот
Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Нукус кўчаси остидан ўтган иссиқ сув қувури ёрилиб кетгани акс этган видео тарқалди.

Айтишларича, сув 5 қаватли бино баландлигида отилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу ҳодисага ўз муносабатини билдирди. Қайд этилишича, иситиш мавсумига тайёргарлик жараёнида якуний босим бериш босқичида юқори босим таъсирида қувур ёрилган.

«Бефарқ бўлмаган фуқароларимиз томонидан берилган тезкор ахборот сабабли ўз вақтида зарур чоралар кўрилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ҳудудда амалга оширилган ишлар натижаси ҳақида яна хабардор қиламиз», дейилади ҳокимлик хабарида.

Қўшимча қилинишича, Нукус кўчасининг Ойбек кўчасидан Авлиё ота кўчасигача бўлган қисми ушбу ҳодиса сабаб вақтинча ёпилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент марказида сув қувури «портлади» (видео)